Қорақалпоғистонда беморга қараган ҳамшира ва унинг қизи коронавирусга чалинди

Жамият

image

Бугун, 7 апрель ҳолатига кўра Қорақалпоғистон Республикасида коронавируска чалинган беморлар сони 11 нафарга етди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ССВ маълум қилди.

Вазирлик ахборотига кўра, дастлаб коронавирус аниқланган Нукус шаҳрида яшайдиган бир эркак киши ва унинг онаси билан мулоқатда бўлган кишилар карантинга олиниб, улардан ҳам таҳлиллар олинган.

Таҳлил натижаларига кўра, афсуски, яна қуйидагиларда коронавирус касаллиги аниқланган:

•    эркак кишининг аёли ва уларнинг икки қизида;
•    эркак киши билан онасига тиббий ёрдам кўрсатган ҳамшира ва унинг қизида;
•    эркак киши билан бирга ишлайдиган эркак кишида;
•    Фавқулодда вазиятлар вазирлигида хизмат сафари билан Тошкент шаҳридан келган 3 нафар эркак кишида.

Ҳозирда касалланганлар Республика юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Уларнинг аҳволи ўртача даражада. Эпидемиологик текшириш ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 504 нафарга етди. Уларнинг 30 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг