Қозоғистондаги авиаҳалокат қурбонларининг жасадлари бепул етказиб берилди

Олам

image

Aввалроқ, Қозоғистонда авиаҳалокат рўй бергани, натижада 12 киши вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Mаълум қилинишича, Олма-ота халқаро аэропорти 27 декабрь куни ҳалокат қурбонлари жасадларини Павлодар, Қизилўрда ва Нур-Султонга бепул етказиб беришни ташкил қилган. 

"Олма-ота халқаро аэропорти раҳбариятининг қарори билан аэропортимизнинг бир гуруҳ ишчилари шаҳар моргига юборилди. У ерда ходимларимиз ҳалок бўлганлар қариндошларига уларнинг жасадларини аниқлашда ёрдам беришди", дейди аеродромнинг хавфсизликни назорат қилиш бўлими бошлиғи Элдор Mуҳамедиев.

Унга кўра, аэропорт раҳбарияти ҳалок бўлганларнинг жасадларини етказиб бериш учун зарур жиҳозларни тақдим этган. Шунингдек, жасадлар Нур-Султон, Павлодар ва Қизилўрда шаҳарларига юборилган.

Бундан ташқари, аэропорт маъмурияти фожиа қурбонлари дафн маросимини ташкил этишга ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Авиаҳалокат

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг