... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Греция муҳожирларни қабул қилиш бўйича “рекорд” ўрнатди


09:35, 08.09.2017 Олам
 430

Жорий йилнинг август ойидаги бу кўрсаткич 2016 йил Туркия ва Европа Иттифоқи (ЕИ) ўртасида тузилган қочоқлар ҳақидаги битимдан кейин энг юқори кўрсаткичдир.

Шу йилнинг август ойида Эгей денгизи орқали Грецияга келган ноқонуний муҳожирлар сони рекорд даражага этди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.
 
Бу 2016 йил март ойида Туркия ва Европа Иттифоқи (ЕИ) ўртасида тузилган қочоқлар ҳақидаги битимдан кейин энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
 
БМТнинг Қочоқлар бўйича Олий комиссарияти (UNHCR) берган маълумотга кўра, август ойида Грецияга Эгей денгизи орқали 3695 нафар муҳожир кириб келган. Бу эса июль ойидагидан 64 фоизга кўп.
 
Африка қитъасидаги баъзи мамлакатларда давом этаётган ижтимоий ва сиёсий вазиятнинг ёмонлиги кўплаб “қора қитъалик” инсонларни Европа давлатларига ноқонуний миграция қилишига мажбур қилмоқда.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Ноқонуний муҳожирлар Греция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!