Хўрозқанд чет элники деса... Ортиқхўжаев япониялик журналистлар билан учрашди
Жамият
−
26 Ноябрь 2019
13237Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев япониялик журналистлар билан учрашди. Учрашув кеча, 25 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган.
Учрашувда “Globe Trotter Travel Guidebook” муҳаррири Хидефуми Кавада энг аввало, шаҳар ҳокимининг Япония ҳақидаги фикрлари билан қизиққан. Шунингдек, журналист жорий йилнинг март ойида Тошкент Нагоя шаҳри билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш юзасидан баённома имзолангани ва Нагоя билан ҳамкорликдан нималар кутилаётгани ҳақидаги савол билан юзланган.
“21-24 май кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегациясининг Токио ва Нагоя шаҳарларига ташрифи бўлиб ўтди. Ташриф давомида делегациямиз Токионинг шаҳар барқарорлигига бағишланган форумида тақдимот билан иштирок этди, шунингдек, Тошкент ва Нагоя шаҳарлари ўртасида ўзаро англашув Меморандуми баённомаси имзоланди. Бундан ташқари, сафар давомида шаҳарнинг режалаштирилиши, энергетика ва иссиқлик таъминоти соҳаларига янги технологияларнинг жорий этилиши, сувнинг тозаланиши, йўллар қурилиши ва йўл белгиларининг ўрнатилиши борасида қатор келишувларга эришилди. Жорий йилнинг декабрь ойида Японияга амалга ошириладиган ташриф давомида Нагоя ва Тошкент шаҳри ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича битим имзоланиши режалаштирилган”, деб жавоб берган Ортиқхўжаев.
Учрашув давомида “Mainichi Shimbun”, “Sankei Shimbun”, “JIJI Press” ва яна қатор газета ва агентликлардан ташриф буюрган журналистлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими Тошкент шаҳрининг Нагоя шаҳри билан маданият, туризм ва иқтисодиёт соҳаларидаги кейинги биргаликда ҳаракатлари ҳақида, Ўзбекистон ва Япониянинг келгуси ҳамкорлигидаги истиқболлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, бундан айнан 10 кун аввал, жорий йилнинг 16 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларни ҳақоратлагани ва уларга таҳдид қилгани акс этган аудиоёзуви тарқалган эди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь