...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ғорда қамалган болаларга ёрдам бериш вақтида қутқарувчи халок бўлди


13:30, 06.07.2018 Олам
 4 308

Қутқарувчи ғордаги болаларга кислородли баллонларини етказиб берган.

Аввалроқ, Таиландда футбол жамоасининг 12 нафар ўқувчиси ва уларнинг мураббийи ғорда қамалиб қолгани, ҳозирча уларни қутқаришнинг имкони бўлмаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Таиланднинг Кхао Луанг ғорида қамалиб қолган одамларга ёрдам бериш операциясида бир нафар қутқарувчи ҳалок бўлган. Чианграй провинцияси ҳукумати бу ҳақда маълум қилган.
 
Маълумотга кўра, Таиланд Ҳарбий денгиз кучларининг 38 ёшли биринчи даражали офицери Смаан Кунан амалиётнинг 13 кунида ҳалок бўлган. У ғордаги болаларга кислород баллонларини етказиб берган.
 
Қайтаётганда хушини йўқотган. Уни хушига келтиришга бўлган уринишлар самарасиз бўлган. Кунан маҳаллий вақт билан 1:00 (Тошкент вақти билан 19:00) да вафот этган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Таиланд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!