... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Google хатоси туфайли Япония интернетсиз қолдими?


10:38, 29.08.2017 Технология
 687

Японияда интернетнинг узилиши кутилмаган ҳалокатлар ҳамда фавқулодда ҳолатларга сабаб бўлмади...

Маълумки, замонавий технологияларнинг аксарияти онлайн тизимида фаолият юритади. Айниқса, бу жараён Япониядек тараққий этган мамлакатларда муҳим аҳамият касб этган.
 
Google компаниясининг маълум муддат давом этган техник хатолари сабабли Япония ҳудудида интернет тармоғига уланиш билан боғлиқ узилиш ҳолатлари кузатилди. Бу ҳақда “The Next Web” нашри хабар бермоқда.
 
Компаниянинг техник ходимлари динамик йўналтирувчи протоколга нотўғри маълумотлар киритган. Шу сабабли йирик япон провайдерлари халқаро тармоққа уланиш имкониятидан маълум муддат чекландилар. Ижтимоий тармоқ ишлаган ҳудудларда эса интернетнинг ишлаш тезлиги суст бўлганлиги кузатилди.
 
Google компанияси вакили ушбу техник ҳолат юзасидан узр сўраб, фойдаланувчилар мурожаатидан сўнг барча хатоликлар 8 дақиқа ичида тузатилганини маълум қилди.
 
Япония ҳукуматининг хабар беришича, интернетнинг маълум муддатга узилиши Японияда кутилмаган ҳалокатлар ва фавқулодда ҳолатларга сабаб бўлмади.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Онлайн Интернет Япония Google 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!