... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Голливуд юлдузи Арнольд Шварцнеггерга фил ҳужум қилди


14:44, 02.06.2016 Кино
 4 444

Актёр филларни ўлдиришни тўхтатиш лозимлигини айтди.

Голливуднинг машҳур актёрларидан бири Арнольд Шварценеггер иш юзасидан Жанубий Африкага сафар қилди. Кеча, 1 июнь куни JIP русумли машинасида кетаётган чоғида туйқусдан фил ҳужум қилди. Фил актёрни ҳам, унинг машинасини ҳам янчиб ташлашига бир бахя қолди, деб ёзади “Dayonline.ru” нашри.
 
Актёр бу ҳақда ўзининг Instagram’даги саҳифасида ёзиб, фил билан “қувлашмачоқ ўйини” тасвирга олинган видеони қолдирган. 
 
Видеотасвирда филнинг йўл четида турган машинани обдон кўздан кечираётганини кўриш мумкин. Фил машина олдига бориб уни кузатгач, олдидан ўтиб кетади. Бироқ кейин маълум бўлишича, у ҳужумга шайланиш учунгина нарироққа кетган экан.
 
Шунингдек, видеода машина ичидан кимнингдир “Жин урсин”, дегани эшитилади. Шундан сўнг, ҳайдовчи Шварценеггерни ижодий жамоаси билан бирга узоқроққа олиб кетди. Фил эса уларнинг кетидан қувишни бошлайди, аммо ета олмайди.
 

 
“Агар ушбу видеотасвирлар бўлмаса, мен бўлган воқеани сизга шунчалар аниқ қилиб айтиб бера олмасдим. Мен кучли ва гўзал жониворларни яқиндан кўрганимдан жуда хурсанд эдим. Бироқ ижодий жамоамиз орасида саросимага тушиб қолганлар ҳам бўлди. Биз филларни ўлдиришни тўхтатишимиз керак. Уларни отгандан кўра, улар билан суратга тушишни йўлга қўйиш керак. Ўйлаб кўринг, сиз учун фил билан олинган ғаройиб сурат кўпроқ манзурми ёки филнинг бир бўлак суягими?”, дейди Шварценеггер видеотасвирларга фикрини илова қилиб.
Умида Якубова

Теглар:Арнольд Шварцнеггер Жанубий Африка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!