... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Голливуд актёри Мартин Ландау вафот этди


11:17, 17.07.2017 Кино
 1 156

Актёрнинг ўлимига айрим кутилмаган асоратлар сабаб бўлган.

АҚШда Оскар мукофоти совриндори 90 ёшли актёр Мартин Ландау ҳаётдан кўз юмди. Актёрнинг ўлимига айрим кутилмаган асоратлар сабаб бўлган.
 
Маълумот учун, Ландау 1928 йил Бруклинда таваллуд топган. Аввалига 17 ёшли Мартин актёр бўлишни режалаштирмаган, аксинча, у газетада карикатурачи бўлиб ишламоқчи бўлган. Аммо бир неча йилдан сўнг Ландау бу иш у учун эмаслигини тушунди ва актёрлик йўлини танлади.    
 
У актёрлик ишини 1950 йил охирида бошлади. У ўз фаолияти давомида “Олтин глобус” мукофотини қўлга киритди. Аммо карьерасидаги энг катта мукофотни у 1995 йилда олди.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Мартин Ландау Оскар мукофоти Олтин глобус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!