... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Голландияликлар сўнгги ўйинда 2 та гол урган Роббен билан хайрлашди


11:19, 11.10.2017 Спорт
 747

Терма жамоа Швецияни камида 7 та гол фарқи билан мағлуб этиши керак эди...

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Арьен Роббен Голландиянинг жаҳон чемпионатига чиқа олмаганидан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлади.
 
Бу ҳақда футболчининг ўзи Европа минтақасининг ЖЧ–2018 саралашидан ўрин олган Швецияга қарши учрашув (2:0) дан сўнг маълум қилди.
 
Роббен мазкур баҳсда ҳатто дубль муаллифига айланди, бироқ Голландиянинг ЖЧ–2018 финал босқичига йўл олиши учун Швеция камида 7 та гол фарқи билан мағлуб этилиши керак эди.
 
“Албатта, бу жуда оғир қарор... Терма жамоадаги фаолиятимни якунлаш қарорини қабул қилишда қийналдим. Лекин энди Голландия билан ҳеч қаерга бора олмаймиз”, дейди Роббен.
 

 
Маълумот учун, 33 ёшли ярим ҳимоячи Голландия терма жамоаси таркибидаги илк дебют ўйинини 2003 ўтказган бўлиб, шунча вақт мобайнида 96 учрашувда майдонга тушган ва 37 тўп киритган.
 
Шунингдек, Роббен Голландия таркибида ЖЧ–2010 кумуш медаллари ҳамда ЖЧ–2018, Евро–2004 мусобақаларида бронза медалларига эга чиққан.
 
Роббен бугунги икки голидан сўнг афсонавий футболчи Денис Бергкамп билан голландиялик тўпурарлар орасида 4-ўринни бўлишиб турганди.
 
Аввалроқ Франция ва Португалия терма жамоаларининг Россия мундиалига йўлланмани қўлга киритганлари ҳақида хабар бергандик.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих ҳам Жанубий Корея билан учрашув (0:0) дан сўнг миллий жамоа либосини бошқа киймаслигини таъкидлаганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Арьен Роббен Голландия терма жамоаси ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!