... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ғолибларни адаштириб юборган ҳакамлар, 21 йилда ҳайкалчага эришган Кевин, акасини қўлидан “Оскар”ни қабул қилган Кейси


20:14, 27.02.2017 Кино
 4 198

Кино тақдимот тарихида ҳали бунақаси бўлмаган эди. Энг антиқа воқеаларга бой кечган 89-“Оскар” мукофоти тақдирлаш маросими ҳақида сўзлаймиз.

Кино тарихидаги энг мароқли ва қизиқарли сюжетларга бой ўтган “Оскар” мукофоти тақдирлаш маросимининг кўплаб йилларда бўлган воқеаларини ёдга олиш мумкин. Лекин, бугун, 27 февраль куни муҳташам “Долби” театрида ўтказилган 89-“Оскар” мукофотининг тақдимот маросими анчагача кўпчиликнинг эсидан чиқмаса керак.
 
Негаки, “Оскар-2017”нинг ҳаяжонли дақиқаларида “Энг яхши фильм” номинацияси бўйича афсонавий актёрлар Уоррен Битти ва Фэй Данауэй “Ла-ла Ленд” ижодкорларини саҳнага таклиф этди. Фильм ижодкорлари, хусусан, Эмма Стоун, Райан Гослинг, Дэмьена Шазелла ўзини еттинчи осмонда ҳис этиб, миннатдорчилик билдиришга тушиб кетди.
 
Бироқ, бу номинация ғолиби “Ой нури” фильми экан. Продюсер Фред Бергер бир неча бор бу ҳазил эмаслигини таъкидлаб, “Ой нури” ижодкорлар жамоасини минбарга чорлади. Шунчаки Уорреннинг қўлига бошқа конверт тушиб қолган, холос. Шундай бўлишига қарамай, “Ла-ла Ленд” фильмининг режиссёри мукофотни қабул қилган энг ёш режиссёрга айланди. Унда бош роллардан бирини ижро этган Эмма Стоун ҳам ўзининг статуэткасини уйига олиб кетди. Фильм учун ишланган махсус мусиқа, “Юлдузлар шаҳри”(City of Stars) ҳам “Энг яхши саундтрек” номига лойиқ деб топилди.
 
“Денгиздаги Манчестер” драмасида роль ижро этган Кейси Аффлек “Энг яхши эркак роли учун” ҳайкалчага эгалик қиладиган бўлди. Шу била бирга, бу фильминг сценарийси энг яхшилардан деб топилди ва яна битта ўз акаси, “Денгиздаги Манчестер” фильмининг продюсери Бен Аффлек қўлидан “Оскар”ни қабул қилди. Ди Каприодан сўнг, омадсизлиги билан танилган овоз режиссёри Кевин О'Коннелл ва ниҳоят орзусидаги ҳайкалчага эришди. У 20-марта (!) мукофотга сазовор бўлмаган омадсизлардан бири эди. “Виждон амри билан” фильми уни бу мақомдан халос этди.
 
Маросим меҳмонлар ва ташриф буюрган ижодкорлар орасида кибор хонимлар ажралиб турди. Қизил йўлакда кўриниш берган Голливуд актрисалари ҳақида бу ерда ўқинг.
Алишер Рўзиоҳунов

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!