...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гол керакми? “ПСЖ”дан ўрганинг


12:31, 16.04.2018 Спорт
 2 441

“ПСЖ” бугун муддатидан олдин Францияда чемпионга айланди.

Бугун, 16 апрель куни Франция чемпионатининг 33-турида марказий ўйин бўлиб ўтди.
 
Унда “ПСЖ” Парижда “Монако”ни қабул қилиб, 7 та гол урди. Ўз дарвозасидан эса атиги 1 та гол олиб чиқди ва бу ғалаба билан муддатидан аввал Францияда жорий мавсум чемпионига айланди.
 
Парижликлар чемпионат якунланишига беш тур қолганда рақиби – “Монако”дан 17 очко илгарилаб кетди. Шундай қилиб, “ПСЖ” Францияда 7-марта чемпион деган номга сазовор бўлди. Улар 1985/86, 1993/94, 2012/13, 2013/14, 2014/15, 2015/16, йил мавсумида ҳам мамлакат футболида етакчи бўлганди.
 
Шунингдек, Унаи Эмери шогирдлари жорий мавсум Европанинг топ-5 чемпионатида биринчи бўлиб, 100 та гол урган илк жамоага айланди. Ундан кейинги ўринда “Манчестер Сити” (93 гол), “Бавария” ва “Барселона” (81 гол) каби жамоалар ўрин олган.
 
Бундан ташқари, Англияда “Манчестер Сити” чемпионга айланганидан сўнг, Голландияда “ПСВ” ҳам шу совринга муддатидан аввал эга чиқди.
 
“ПСЖ” – “Монако” 7:1.
Голлар: Ло Чельсо (14, 27), Кавани (17), Ди Мария (20, 58), Фалькао (76, автогол), Дракслер (86) — Лопеш (38).
 
“ПСЖ”: Ареоля, Тиаго Силва, Берчиче, Дани Алвес, Маркиньос, Рабьо (Диарра, 65), Ло Чельсо (Нкунку, 80), Пасторе, Дракслер, Ди Мария (Менье, 75), Кавани.
 
“Монако”: Субашич, Жемерсон, Раджи, Жорже, Сидибе (Геззаль, 34), Лемар, Фабиньо, Лопеш (Диакаби, 75), Моутинью, Туре, Фалькао (Тилеманс, 82).
 
Огоҳлантиришлар: Пасторе (40), Фабиньо (61), Раджи (61), Моутинью (78).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Монако ПСЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!