...
МЕНЮ
ONLINE TV

GM Uzbekistan тугатилиб, ўрнини Volkswagen эгаллайди


18:26, 01.06.2018 Жамият
 14 913

Ўзбекистонда GM Uzbekistan монополиясига чек қўйиш учун ҳаракатлар бошланган.

“Ўзавтосаноат” йил охиригача GM Uzbekistan автомобиль заводининг қолган акцияларини сотиб олади.
 
“Асакадаги асосий завод бўйича — биз акцияларни сотиб олмоқдамиз, бу ҳукумат қарорига мувофиқ юз беряпти. Акцияларнинг бир қисми харид қилинди, 10 фоизи қолди. Жорий йилда завод номини ўзгартириш ҳақида ўйламоқдамиз. Қандай номни бериш тўғри бўлиши ҳақида фикр юритилмоқда”, дея маълум қилди Салимов.
 
Унинг таъкидлашича, акциялар йил охирига қадар сотиб олиниши керак. Бироқ, Ўзбекистон бу жараённи тезроқ якунлашга ҳаракат қилади.
 
Шунингдек, Америка томон билан унинг Тошкент мотор заводидаги улушларини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Унинг сўзларига кўра, мотор заводида бошқа автомобил двигателларини ишлаб чиқариш имкони мавжуд.
 
“Заводдан муқобил моторларни ишлаб чиқаришда фойдаланиш масаласини муҳокама этиш қолди. Яқин уч ой давомида музокара жараёни якунланади, кейин акцияларни харид қилишни бошлаймиз”, деди у.
 
Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, GM’нинг ўрнига Европа ишлаб чиқарувчиси келиши мумкин. У эҳтимолий шерик сифатида Volkswagen’ни тилга олган.
 
Аввалроқ, GM Uzbekistan “Matiz” автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатгани ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:GM Uzbekistan Ўзавтосаноат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар