Мурат Камалов Сенат Раиси ўринбосари этиб сайланди
Жамият
−
21 Октябрь 2020
7289Бугун, 21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Ялпи мажлисда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Маълумки, Сенат Раиси ўринбосарларидан бири Қорақалпоғистон Республикаси вакили бўлишига оид конституцион норма мавжуд. Шу боис, сенатор Мурат Каллибекович Камаловни Сенат Раиси ўринбосари лавозимига сайлаш тўғрисида таклиф, Президент томонидан тақдимнома киритилган.
Мурат Камалов 1955 йилда Нукус шаҳрида туғилган. Олий маълумотга эга ҳуқуқшунос сифатида кўп йиллар масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.
Жорий йил сентябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутати этиб, 2 октябрь куни Жўқорғи Кенгеснинг навбатдан ташқари саккизинчи сессиясида Жўқорғи Кенгес Раиси этиб сайланган.
Қонун талабларига мувофиқ яширин овоз бериш орқали 72 та овоз билан сенатор Мурат Каллибекович Камалов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари этиб сайланди.
Аввалроқ, Борий Алихонов ва Наримон Умаров Сенат аъзолигига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси