... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

GM Uzbekistan компанияси Ravon R4 автомобилини МДҲга тарқатмоқда


10:52, 23.11.2016 Технология
 5 164

Ҳозиргача бу русумдаги автомобилларнинг бир қисми Россияга етказиб берилган.

GM Uzbekistan қўшма корхонасининг Асакадаги заводида Ravon R4 автомобилини серияли ишлаб чиқариш бошланди, деб хабар бермоқда компаниянинг расмий сайти. Бу автомобиллар МДҲ мамлакатларида сотилиши мўлжалланган.
 
Бундай машиналарнинг илк партияси шу вақтгача Россияга жўнатилиб бўлинди. Эндиликда Ravon R4 автомобилларини бошқа давлат автобозорларига ҳам юбориш режалаштирилмоқда.
 
Маҳаллий бозорда Chevrolet Cobalt номи билан юритилувчи Ravon R4 автомобилига тежамкор 1,5 литрли B-DOHS двигатели, янги авлоддаги автоматик трансмиссия  ўрнатилган.
 
Шунингдек, Ravon R4 русумдаги автоуловлар MP3, Aux, Bluetooth, USB функцияларига эга аудиотизим, ҳимоя ёстиғини очиш, олд ўриндиқларни иситиш, рулни кучайтириш каби бир қатор қулайликларга эга.
Дурдона Расулова

Теглар:GM Uzbekistan Ravon Cobalt Chevrolet 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!