Покистон ва Ҳиндистонга чигирткалар ёпирилди (видео)

Олам

Ҳиндистон ва Покистонга чигирткалар ёпирилди. Икки давлат чегарасидаги Рожастон ҳудудини чигирткалардан иборат булут қоплади. Ҳиндистоннинг бешта штатида чигирткаларнинг улкан галаси кўринди.

Гургаон осмони ҳашаротларнинг кўплигидан қорайиб қолди. Чигирткалар уйларнинг том ва айвонларига ёпишиб олди. Одамлар чигирткаларни мушак ва баланд овоз билан ҳайдаяпти.

Ҳокимият юқори даражали тайёргарлик эълон қилди. аҳолидан деразаларни ёпиш ва ўсимликларни пана қилиш сўраляпти.

Чигирткаларнинг каттароқлари кунига 150 км масофагача йўл босиши мумкин. Ҳашаротлар Ҳиндистон пойтахти — Нью-Деҳлигача етиб боришди. Ҳокимият юқори тайёргарлик тартибини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг