Глайзерлар адашдими? Сульшер ва унинг шогирдларидан яна мағлубият

Спорт

image

Кеча, 24 апрель куни  АПЛ 31-турининг қолдирилган ўйинида “Манчестер Юнайтед” ўз уйида ҳамшаҳарлари “Манчестер Сити”га мағлуб бўлди.

Учрашувнинг биринчи таймида томонлар майдонда деярли тенгма-тенг ҳаракат қилишди. Бироз устунлик “Сити” томонида бўлса ҳам ўйиннинг биринчи ярмида 0:0 ҳисоби сақланиб қолди.

Иккинчи бўлимда, меҳмонлар Бернарду Сильва ва Лерой Сане томонидан киритилган икки гол эвазига муҳим ғалабани қўлга киритиб ортга қайтди.

Бу ғалаба уларни турнир жадвалида яна биринчи ўринга қайтарди. Жамоа 89 очко тўплаган ҳолда, “Ливерпуль”дан бир очко олдинда.

Эътиборлиси бу ғалабадан сўнг, Гвардиола — МЮни меҳмонда кетма-кет уч бор ютган АПЛдаги илк мураббийга айланиб олди.

“Манчестер Юнайтед” – “Манчестер Сити” 0:2 (0:0, 0:2).
Манчестер шаҳри, “Олд Траффорд” стадиони.

Голлар: Бернарду (54, 0:1), Сане (66)

“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Дармиан (Санчес, 83), Смоллинг, Линдельоф, Шоу, Янг, Фред, Перейра (Лукаку, 72), Погба, Лингард (Марсьяль, 83), Рэшфорд.

“Манчестер Сити”: Эдерсон, Уолкер, Компани, Ляпорт, Зинченко, Фернандиньо (Сане, 51), Гюндоган (Данило, 89), Силва, Бернарду, Стерлинг, Агуэро (Жезус, 89).

Огоҳлантиришлар: Перейра (24), Зинченко (26), Шоу (89).


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Манчестер Сити Манчестер Юнайтед

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг