Расман: “Милан” еврокубоклардан четлатилди

Спорт

image

Италиянинг “Милан” клуби халқаро Спорт арбитраж суди томонидан кейинги мавсум еврокубоклардан четлатилди.

Маълум қилинишича, “Милан” клуби молиявий фейр-плейни бузганликда айбланмоқда. Шу боисдан “россонерилар” 2019/20 йилги мавсумда Европа лигасида иштирок этишдан маҳрум бўлди.

Хабарингиз бор, Италия А сериясининг ўтган мавсумида “Милан” 5-поғонани қўлга киритганди. Бу ўрин уларга Европа лигасининг гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри қатнашиш имконини берар эди. Энди “Милан” ўрнига бу жойни Римнинг “Рома” клуби банд этади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Милан Спорт арбитраж суди А серия

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг