Ўзбекистон икки муҳим халқаро шартномага қўшилди

Жамият

image

Ўзбекистон Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) доирасидаги икки шартномага қўшилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

1996-йил 20-декабрда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) доирасида қабул қилинган Ижролар ва фонограммалар бўйича шартнома ҳамда Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги шартнома бугун, 17 июлдан Ўзбекистон учун ҳам кучга кирди.

Ҳозирги пайтда 101 мамлакат ва Европа Иттифоқи БИМТнинг мазкур икки шартномаси иштирокчиси ҳисобланади.

Ушбу шартномалар “Интернет соҳасида БИМТ шартномалари” номи билан ҳам машҳур бўлиб рақамли муҳитда муаллифлик ҳуқуқи ва аралаш ҳуқуқлар ҳимоясининг асосий мезонларини белгилайди.

“Интернет соҳасида БИМТ шартномалари” муаллифлик-ҳуқуқий контентни интеркатив тарзда йетказиш,  муаллифлик-ҳуқуқий ҳимояни чеклаш ва ижодий маҳсулотларни тарқатиш ва фойдаланишга имкон берувчи технологияларга кўмаклашиш каби соҳаларда янги технологик нуқтайи назардан мувофиқлашган ҳимоя тизимига замин яратган.


Мақола муаллифи

Теглар

интеллектуал мулк

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг