Германияда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси тақдимоти ўтказилди

Жамият

image

Айни пайтдаЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан “Ўзбекистонда замонавий юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналар билан ишлаш учун тиббий ва техник ходимларнинг малакасини ошириш” лойиҳасида иштирок этмоқда.

Бугун, 19 февраль куни Гамбург шаҳрида лойиҳа ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон делегацияси томонидан “2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси” мавзусида тақдимот ўтказди. Сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан “2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси” тасдиқлангани ҳамда шу асосда мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш ва молиялаштиришнинг бутунлай янги тизимига ўтказилаётганини таъкидлашди. 

Шунингдек, тақдимотда шошилинч тиббий ёрдам хизматини янада такомиллаштириш, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасига юқори технологияларни сотиб олиш бўйича шартномаларни тайёрлаш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилган. Бундан ташқари, мутахассисларимиз Германия тиббиёт моделини ўрганиш орқали Ўзбекистонда соҳани юқори технологиялар асосида ривожлантиришда икки мамлакат мутахассислари ҳамкорлигини янада жадаллаштириш лозимлигини таъкидланган. 

27 февралга қадар давом этадиган ташриф давомида делегация аъзолари Германия соғлиқни сақлаш тизимида молиялаштириш масалалари ва бошқариш усуллари, замонавий тиббий технологияларни бошқариш тамойиллари билан яқиндан танишадилар. Бундан ташқари, мамлакатнинг етакчи тиббиёт муассасаларини, тиббий таълим ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тиббий ускуналар ишлаб чиқарувчилари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Германия Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг