Дунё Айланни жуда тез унутди – Эрдўған

Олам

image

Шу кунларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 74-саммити бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаёган давлатлар раҳбарларининг нутқи орасида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг чиқиши ажралиб турди. Эрдўған Туркия муаммоларига эмас, дунёни ларзага келтираётган террористик ташкилотлар, Суриядаги уруш, айрим мамлакатлардаги очликка эътибор қаратди. 

“Туркия 5 миллион қочоқни бағрига олди. Бунинг 3 миллион 650 минг нафарини Суриядан келган қочоқлар ташкил этмоқда. Охирги 8 йилда улар учун 40 миллиард АҚШ доллари сарфладик. Европа Иттифоқидан бизга берилган моддий ёрдам эса 3 миллиард евродир. 

Мамлакатимизга уруш ўчоқларидан қочиб келган кишиларнинг 365 минг нафари Суриядаги хавфсиз ҳудудларга қайтарилди. Суриялик қочоқларнинг ярми 18 ёшга етмаганлар. Туркия заминида туғилган суриялик қочоқлар болалари эса 500 мингга яқинлашди. Биз уларга фақатгина қучоқ очмадик, таълим, соғлиқни сақлаш каби хизматларни кўрсатиб келяпмиз. 

Дунё эса ҳаётини сақлаб қолиш учун Ўртаер денгизи орқали чегаларга бош уриб келган миллионлаб қочоқларни жуда тез унутди”, дейди Туркия Президенти. 

Эрдўған бундан 4 йил аввал Ўртаер денгизи соҳилларидан жонсиз ҳолда топилган 3 яшар Айлан Курди номини тилга олди. У қўлида Айланнинг суратини тутиб шундай деди: 

“Сиз бу суратда кўриб турган болакай Айланни дунё жуда тез унутди. Унутмангки, айни ҳол сизнинг ҳам бошингизга тушиши мумкин. Чунки, Айлан каби болалар битта эмас, минглаб, миллионлаб топилади. Биз эса бундай воқеаларга қарши чора-тадбирларни ҳозирданоқ олишимиз керак”.

Маълумот ўрнида, 2015 йил 2 сентябрда Ўртаер денгизи орқали Грецияга ўтиб кетмоқчи бўлган суриялик қочоқ оила ҳалокатга учраган эди. Оиланинг 3 ёшли фарзанди – Айлан Курдининг жасади Туркиянинг Бодрум яқинидаги қирғоқдан топилди.
 
Тўлқинлар жасадни қирғоққа олиб чиққан. Болакайнинг жонсиз танаси тасвирланган суратлар тарқалиб, бу машъум воқеа бутун дунё эътиборини тортган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

365

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг