Германия фуқароларини Эронни тарк этишга чақирди

Олам

image

Германия Ташқи ишлар вазирлиги яна бир бор ўз фуқароларини Эронни тарк этишга чақирди. Бу ҳақда вазирликнинг Х (собиқ Twitter)да тарқатилган баёнотида сўз борган.  

“Эрон, Исроил ва Фаластин ҳудудларига саёҳат қилиш ҳақида ҳозирда огоҳлантириш мавжуд. Эрон мисолида ҳам мамлакатни тарк этишга чақириқ бор”, дейилади Х’даги Германия Ташқи ишлар вазирлиги саҳифасида. 

Тегишли тавсиялар Германия ташқи ишлар вазирлигининг махсус саҳифасида ҳам жамланган.  Улар охирги марта февраль ойининг охирида янгиланган. 

Ислом инқилоби посбонлари корпусининг Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси жорий йилнинг 1 апрель куни Исроил ҳаво кучларининг Сурия пойтахтидаги Эрон элчихонаси консуллик бўлимига берган зарбаси оқибатида етти нафар эронлик ҳарбий маслаҳатчи ҳалок бўлганини эълон қилди. Ҳужумда Ислом инқилоби посбонлари корпусининг икки генерали ва яна беш зобити қурбон бўлди. Исроил ҳодиса учун ҳеч қандай расмий жавобгарликни ўз зиммасига олмади. Айни вақтда Исроил армияси матбуот котиби Даниэль Хагари CNN телеканалига берган интервьюсида Дамашқдаги консуллик эмас, Ислом инқилоби посбонлари корпуси ҳарбий иншооти ҳужумга учраганини айтди. 

Америка Қўшма Штатлари, CBS телевидениеси маълумотларига кўра, Эрон 12 апрелдаёқ юздан ортиқ дрон ва ўнлаб ракеталар билан Исроил ҳарбий нишонларига ҳужум қилиши мумкин, деб ҳисоблайди. Телеканал манбаларига кўра, яҳудий давлати Дамашқдаги Эрон консуллигига қилинган ҳужум учун ўч олишдан ўзини ҳимоя қилиши қийин бўлади. Шу билан бирга, улар Теҳрон вазиятнинг кескинлашувига йўл қўймаслик учун кичикроқ миқёсдаги ҳужум эҳтимолини кўриб чиқиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 12 апрель куни Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси минтақадаги вазият туфайли Исроил ҳудудида бўлиб турган фуқароларга эҳтиёткорлик ва хавфсизлик чора-тадбирларини кўриш ҳамда доимий равишда ҳушёрлик зарурлигини эслатган, шахсий хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолатларни олдини олиш учун заруратсиз яшаб турган жойни тарк этмасликни тавсия қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Исроил-Эрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made