Ўзбекистонда карантин даврида тўй ўтказишга рухсат берилмоқда

Жамият

image

Бироз аввал, Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонда амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилгани ҳақида хабар берган эдик. Қарор билан “яшил” ҳудудларда тўй ва оилавий тадбирларни ўтказишга рухсат берилди.

Бунда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.

Ўз навбатида карантин даврида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишнинг белгиланган талабларини бузган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.


Мақола муаллифи

Теглар

тўй Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

2349

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг