“Human”дан жабр кўрган фуқароларга пулларини қайтариш бошланди

Жамият

image

“Human” хусусий бандлик агентлиги раҳбари Ш.Файзуллаевнинг жиноий ҳаракатлари натижасида жабр кўрган фуқароларга етказилган моддий зарарларни қоплаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, АТИБ “Ипотека банк” ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимларидан иборат таркибда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларда ишчи гуруҳлар ташкил этилган. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ишчи гуруҳлар томонидан жорий йилнинг йил 18-19 февраль куни иш бўйича ўтказилган ижро ҳаракатлари жараёнида 1007 нафар фуқаро ўзларига ва яқинларига етказилган зарар масаласини қайтариш масаласида мурожаат этишган. Жабрланганларнинг 91 нафари республика ҳудудидан чиқиб кетгани аниқланиб, уларнинг яқин қариндошларига моддий  зарарни қайтариш тартиби бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Қисқа муддат давомида 916 нафар ундирувчига банк хизмат ҳақи ундирилмасдан банк картаси очилиб, шундан 819 нафарига суд ҳужжатида кўрсатилган 17,2 млрд. сўм пул маблағларини ўтказилиши таъминланди. Шунингдек, банк карталарига тушган маблағларни фуқароларнинг талабларига кўра бир вақтнинг ўзида ҳеч қандай банк хизмат ҳақлари ундирилмасдан нақд пул кўринишида берилмоқда.

“Қолган 97 нафар ундирувчига пул ўтказишда ҳужжатларда техник хатоликлар аниқлангани сабабли, ишчи гуруҳ томонидан уларни қисқа муддат давомида бартараф этиш ва пул маблағларини ўтказиш чоралари кўрилмоқда. Шу ўринда, моддий зарарни қайтариш масаласида мурожаат этмаган 69 нафар фуқароларимизга ҳудудларда ташкил этилган ишчи гуруҳларга мурожаат қилишлари ва етказилган зарарлар қисқа муддатда уларнинг ҳисоб рақамларига ўтказилишини эслатиб ўтамиз”, дейилади МИБ баёнотида.

Ҳудудларда ташкил этилган ишчи гуруҳлари:

1.  Андижон вилояти  Андижон ш. Аниси кўчаси 1-уй  Ипотека банк Андижон вилоят филиали   (90) 268-18-88

2.  Бухоро вилояти  Бухоро ш. Иқбол кўчаси 10-уй Ипотека банк Бухоро вилоят филиали  (93) 682-82-84

3.  Жиззах вилояти  Жиззах ш. Шароф Рашидов кўчаси 72-уй Ипотека банк Жиззах вилоят филиали  (94) 199-70-05

4.  Қашқадарё вилояти  Карши шаҳри. Мустақиллик кўчаси 49-уй Ипотека банк Қашқадарё вилоят филиали  (97) 310-00-17

5.  Навоий қилояти   Навоий ш. Меморлар кўчаси 1а-уй Ипотека банк Навоий вилоят филиали  (99) 381-71-51

6.  Наманган вилояти  Наманган ш. Навоий кўчаси 63-уй Ипотека банк Наманган вилоят филиали  (99) 362-90-55

7.  Сурхондарё вилояти  Термиз ш. Махмуд. Қашгрий 20-уй Ипотека банк Сурхондарё вилоят филиали  (91) 589-28-25

8.  Самарканд вилояти   Самарқанд шахри. Фирдавсий кўчаси 75-уй Ипотека банк Самарқанд вилоят филиали  (97) 575-16-54

9.  Сирдарё вилояти  Гулистон ш. А.Навоий кўчаси 53-уй Ипотека банк Сирдарё вилоят филиали  (97) 224-85-85

10.  Фарғона вилояти  Фарғона ш. Қомус кўчаси 38-уй Ипотека банк Фарғона вилоят филиали  (94) 550-95-95

11.  Хоразм вилояти  Ургенч ш. Ўзбекистон кўчаси 19-уй Ипотека банк Хоразм вилоят филиали  (99) 500-88-86

12.  Қорақалпоғистон Рес.  Нукус шахри А.Ашурматов кўчаси 97-уй Ипотека банк Қорақалпоғистон Респ. Филиали  (91) 306-40-44

13.  Тошкент ш.  Тошкент ш. Мусақиллик шох кўчаси 15-уй Ипотека банк Тошкент шаҳар Амалиёт бошқармаси  (99) 488-22-45

14.  Тошкент в.  Тошкент ш. Ширин кўчаси 40-уй Тошкент вилоят амалиёт бошқармаси  (93) 919-20-29


Мақола муаллифи

Теглар

бандлик агентлиги Human

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг