Ўша вақт иккаласи кўзимга яхши кўриниб кетди – Мирзиёев Путин ва Си Цзин Пин ҳақида

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи Ялпи мажлисида сўзлаган нутқида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва ХХР раиси Си Цзин Пин ўзбекларга тан бергани ҳақида эслади

Мирзиёевнинг сўзларига кўра, ушбу хотиралар жорий йилнинг 13-14 июнь кунлари Бишкекда бўлиб ўтган ШҲТ саммити билан боғлиқ

Меҳмонларга Марказий Осиё минтақаси қўшиқ ва рақслари, шунингдек, ўзбек тароналари киритилган концерт дастури тақдим этилгач, зиёфат давомида Россия Президенти Мирзиёевга ўзбек куй-қўшиқлари унда жуда катта таассурот қолдирганини маълум қилган.

“Шавкат Миромонович, мен эҳтимол тушунмасман, лекин ўзбек куй-қўшиқлари, миллий либосларингиз – мана буни тарих деса бўлади”, деб айтган.

Даврада ўтирган Хитой раҳбари Си Цзин Пинь ҳам Путиннинг гапини маъқуллаган ҳолда “Ўзбек маданиятини ҳеч қайси миллатникига таққослаб бўлмайди”, деб қўшимча қилган.

Мирзиёев Сенат мажлиси иштирокчиларига ўзбек миллати ҳақида яхши гапларни эшитиш раҳбар учун нақадар мароқли эканини билдирди ва “Ўша вақт иккаласи кўзимга яхши кўриниб кетди”, деди Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Си Цзин Пин

Баҳолаганлар

227

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг