Эртага Ўзбекистон тарихидаги энг катта мушакбозлик намойиши ўтказилади
Жамият
−
31 Август 2019
7094Эртага, 1 сентябрь куни соат 21:00 да Тошкентда Ўзбекистон тарихида энг баланд ва энг чиройли мушакбозлик намойиши ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати хабар берди.
Мушакбозликнинг баландлиги 350 метр бўлиши қайд этилмоқда. Намойишда 9 дақиқа давомида 2 723 та ранг-баранг ёғду порлайди. Мушакбозлик “Халқлар дўстлиги” санъат саройининг орқа томонида амалга оширилади.
Мушакбозлик намойишини хитойлик компания China Liuyang Jeeton Fireworks Group тайёрлаяпти.
“Биз барча меҳмонлар ва юртдошларимизни мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан уюштириладиган мушакбозликка таклиф этамиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023