Коронавирусдан соғайганлар 1500 нафардан ошди

Жамият

image

Бугун, 5 май куни Фарғона вилоятда бир йўла 47 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шифо топганларнинг 11 нафари Россияда бўлиб қайтган, яна 11 нафари эса Туркиядан чартер рейсида Фарғонага олиб келинган ва карантинга олинган. Яна 1 нафар фуқаро Қирғизистон Республикасидан кириб келган. Уларда коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Қолган 24 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган.

Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 36 нафари Фарғона вилоятидан, 6 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, Навоий, Самарқанд вилоятлари ва қўшни Қирғизистон Республикасидан 1 нафардан бемор бутунлай соғайган. Уларнинг 31 нафари эркак, 16 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 86 ёшли отахон бўлса, энг ёши кичиги 3 ёшли бола.

Маълумот учун, вилоятда коронавирус инфекциясидан айни пайтда 131 нафар бемор бутунлай соғайди.

Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 96 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1501 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозиргача вирус юқтирганлар 2204 нафарни ташкил қиляпти. Бугунгача беморларнинг 10 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг