“Гап йўқ” триоси “Ўзбекконцерт” томонидан огоҳлантирилди
Шоу-бизнес 27 Февраль 10:39 10275
image

Кеча, 26 февраль куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида “Бадиий сўз санъати ва саҳна масъулияти” мавзусида йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Йиғилиш давомида қизиқчилик соҳасида юзага келаётган турли муаммолар ва камчиликлар муҳокама қилинди. “Гап йўқ” триоси (Сардор Ташмуҳамедов, Лалиддин Холматов ва Санжар Исабаевлар) ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашга салбий таъсир кўрсатадиган мазмунан саёз, мантиқ ва шеърият талабларига жавоб бермайдиган, “оммавий маданият” ва ахлоқсизлик ғояларини тарғиб этувчи қўшиқлардан ўз чиқишларида фойдалангани учун  огоҳлантирилди ҳамда келгусида шу каби ҳолатлар такрорланса, уларнинг лицензиялари ҳам тўхтатилиши маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, лицензия битимларининг талаблар ва шартлари қўпол равишда бузилгани яъни ўтказилган концерт дастурларида Муассасага топширилган сценарийдан четга чиқиб, миллий урф-одатлар ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган, маънавий қадриятларга мутлақо ёт бўлган номуносиб ҳаракатлар, фаҳшни тарғиб қилувчи ҳажвиялар орқали қизиқчилик санъатини беобрў этаётганлиги ҳамда ижтимоий тармоқларда санъаткор одобига риоя этилмагани учун Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосан “Браво” жамоаси аъзоларига ҳамда Ҳалима Ибрагимовага берилган лицензиялар 2019 йил 26 февралдан эътиборан амал қилиши тугатилди.
 

Манзура Сайфиддинова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 130
Рейтинг: 2.9