Хитой ўрнини бой берди

Олам

image

Хитой энди AҚШнинг етакчи савдо ҳамкори эмас. Бу ҳақда rt.com сайти хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ҳозирда Мексика AҚШнинг энг йирик савдо шериклари рўйхатида биринчи ўринда, ундан кейинги ўринда АҚШнинг бошқа бир қўшниси Канада ўрин олган. Бу борада Хитой 2005 йилдан бери илк бор рўйхатдан учинчи ўринга тушиб кетди.

Aмерика Қўшма Штатлари ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 2019 йилнинг ўтган олти ойи давомида 271 миллиард долларни ташкил этгани аниқланди, AҚШнинг Хитойдан импорти йиллик ҳисобда 12 фоизга, Хитойга экспорт эса 19 фоизга камайди.

AҚШ раҳбари Дональд Трамп, Aмерика 1 сентябрдан 300 миллиард долларга баҳоланган Хитойнинг "қолган" импортига 10 фоизли солиқни юклашини айтганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг