Қундузларнинг фанда айтилмаган фойдаси ҳақида маълум қилинди
Бу қизиқ
−
21 Февраль 2020
9236Қундузлар томонидан қуриладиган тўғончалар сувни тозалаб, тошқин кўламини қисқартириши ҳамда балиқ ва амфибиялар учун қулай муҳит яратиши мумкин. Бундай хулосага Эксетер университети (Буюк Британия) олимлари 5 йил давомида ушбу ҳайвонларни кузатишганидан сўнг келишди. Бу ҳақида биологларнинг ҳисоботига асосланиб, “Guardian” нашри ёзмоқда.
Қундузлар Британияда тахминан 400 йил олдин ғойиб бўлган. Олимлар уларни оролнинг ёввойи ҳаётига қайтаришни хоҳлашмоқда. Ана шу мақсадда улар 2015 йил давомида Буюк Британиянинг жанубидаги Оттер дарёсида яшайдиган қундузларни кузатиб боришди. Олимлар ҳукуматга ушбу жониворларни оролга яна қайтариш борасида хулоса берадиган ҳисобот тайёрлашди.
“Олиб борилган беш йиллик тадқиқот шуни кўрсатдики, қундузларнинг ижобий таъсири салбийидан кўпроқ”, деди тадқиқот раҳбари Ричард Бразер.
Синов тариқасида сув тошқинларидан азият чеккан Ист Бадли қишлоғидан ўтувчи дарёда олтита ана шундай тўғонлар қурилди. Бу тўғонлар сувнинг юқори оқим даражасини пасайтирган. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, қундузлар туфайли пайдо бўлган сув ҳавзаларидаги балиқлар дарёнинг бошқа қисмларига қараганда 37 фоизга кўпайган.
Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, қундузларнинг қайтиши маҳаллий экотизимга ижобий таъсир кўрсатади. Шу билан бирга ушбу жониворлардан зарар кўриши мумкин бўлган фермерларни қўллаб-қувватлаш зарур.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь