... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Галина Мельникова юксак унвон билан тақдирланди


13:55, 23.12.2016 Жамият
 1 755

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Галина Мельниковага “Ўзбекистон халқ артисти” унвони бериш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Қарийб 60 йилдан буён Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида фаолият олиб бораётган таниқли диктор Галина Мельникова “Ўзбекистон халқ артисти” унвонига сазовор бўлди.
 
Маълумотларга кўра, 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Галина Мельниковага “Ўзбекистон халқ артисти” унвони бериш тўғрисида” қарор қабул қилган.
 
Миллий телерадиокомпаниядаги ўзининг самарали меҳнати, дикторлик санъатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, халқнинг маънавий даражасини ошириш, ёшларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдек муҳим жараёндаги фаол иштироки учун Галина Мельниковага мазкур унвон топширилди.
 
Галина Мельникова 1956 йил 26 декабрдан буён телевидение соҳасида фаолият олиб боради. У кўп йиллар давомида “Ахборот” информацион дастури ва кўплаб тантанали тадбирларда бошловчилик қилган.
 
Галина Мельникова шу вақтгача Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Дўстлик” ордени, “Пушкин медали” каби унвонларга сазовор бўлган.
 
23 декабрь санасида Галина Мельникова ўзининг 80 ёшини ҳам нишонламоқда. Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз номидан Галина Мельниковани таваллуд айёми, қолаверса, юксак унвон билан чин дилдан муборадбод этамиз.
Дурдона Расулова 

Теглар:Галина Мельникова Ўзбекистон халқ артисти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар