АОКА ҳузуридаги PR-марказга раҳбар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги PR-марказига раҳбар тайинланди. Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги директорининг собиқ ўринбосари Акром Муҳаматқулов эндиликда PR-марказ фаолиятини бошқаради.

У “Буюк Келажак” ХННТнинг давлат бошқаруви йўналишида эксперти, Миграция сиёсатини ривожлантириш халқаро марказида масъул лавозимда, шунингдек, Хенли энд Партнерс компаниясида давлат органларига маслаҳат бериш бўйича катта маслаҳатчиси сифатида фаолият кўрсатган.

Акром Муҳаматкулов Вена Дипломатия Академияси (DA Wien), Марказий Европа университети (CEU) ҳамда Марказий Осиёдаги Америка университетиларини (AUCA) тамомлаган.

Маълумот учун, PR-марказ раҳбари хорижий оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, медиа-майдонлар, форумлар, анжуманларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг кенг ёритилишини таъминлаш; стратегик коммуникация, оммавий нашр ва мамлакатнинг ижобий имиджини шакллантириш; миллий брендни фаол тарғиб қилиш ва танитиш; шунингдек, Ўзбекистоннинг инвестиция ва сайёҳлик салоҳиятини мустаҳкамлашга масъул бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов АОКА PR-марказ

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг