Марказий банк раисига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Илҳом Норқулов Ўзбекистон Марказий банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Илҳом Норқулов 2018 апрель ойидан бери Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Илҳом Норқулов Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг “Халқаро иқтисодий муносабатлар” факультетида таҳсил олган. Шунингдек, Глазго Университетининг (Буюк Британия) “Иқтисодий ривожланиш” йўналиши бўйича магистратурани тамомлаган.
 
Илҳом Норқулов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тизимида ва ишлаб чиқариш соҳасида иш тажрибасига эга.
 
Марказий банкдаги фаолиятини 2010 йилда бош мутахассис лавозимидан бошлаган. 2013-2018 йилларда Марказий банкнинг Монетар сиёсат департаментига раҳбарлик қилган.

Марказий банк раисининг аввалги биринчи ўринбосари Тимур Ишметов молия вазирига биринчи ўринбосар этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк Илҳом Норқулов

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг