Бир кечада 8 та ҳудудда коронавирус аниқланди
Жамият
−
27 Август 2020
11897Бугун, 27 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 141 нафарга ошиб, жами беморлар сони 40 195 нафарга етди.Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 90 нафари Тошкент шаҳрида;
• 15 нафари Қашқадарё вилоятида;
• 13 нафари Самарқанд вилоятида;
• 10 нафари Тошкент вилоятида;
• 5 нафари Бухоро вилоятида;
• 3 нафари Сурхондарё вилоятида;
• 3 нафари Навоий вилоятида;
• 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 70 ёшли A.М. (эркак) ҳамда Чилонзор туманида яшаган 83 ёшли A.A. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Aйни пайтда Ўзбекистонда 36 562 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (91 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3 338 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 294 нафари оғир, 139 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси