... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ғафур ака “қора рўйхат”дан чиқадими?


19:29, 02.05.2018 Олам
 9 324

Ғафур Раҳимов адвокатларига топшириқ берди.

Аввалроқ, АҚШ томонидан Россия ҳукуматига яқин ҳисобланган йирик тадбиркорлар ва мамлакатнинг бир нечта соҳаларига янги сакциялар жорий қилингани ва бу борада “қора рўйхат” ҳам эълон қилинганини хабар қилган эдик.
 
Мазкур рўйхатда Россиядаги энг йирик тадбиркорлар ҳисобланган ўзбекистонлик Алишер Усмонов ва Ғафур Раҳимовлар ҳам қайд этилган эди.
 
AIBA (Халқаро Ҳаваскорлар Бокс Ассоцияцияси)нинг раиси вазифасини бажарувчи ўзбекистонлик Ғафур Раҳимов АҚШ томонидан унинг бизнесига киритилган санкцияларга муносабат билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқа.
 
Унга кўра, Раҳимов ўзининг адвокатларига Лондон ва Вашингтон билан музокара ўтказиб, унинг номини “қора рўйхат”дан олиб ташлашни топширган.
 
Шунингдек, Ғафур Раҳимов шу кунга қадар уюшган жиноий гуруҳлар билан алоқада бўлмаганини, бу борада ҳеч қачон айбдор, деб топилмаганини ва айниқса, дунённинг ҳеч бир мамлакати у ҳақида айблов билан мурожаат қилиб чиқмаганини таъкидлаган.
 
Таъкидлаш керакки, АҚШ томонидан ўтган йилнинг декабр ойида Ғафур Раҳимов тадбиркорлик фаолиятининг айрим соҳаларига санкция киритилган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ғафур Раҳимов Халқаро Ҳаваскорлар Бокс Ассоцияцияси вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланганини хабар қилган эдик.
Темур Назаров

Теглар:қора рўйхат Ғафур Раҳимов Халқаро Ҳаваскорлар Бокс Ассоцияцияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!