Ўзбекистонлик машҳур археолог олим ҳаётдан кўз юмди

Жамият

image

Ўзбекистонлик археолог олим, тадқиқотчи Лидия Львовна Ртвеладзе  кеча, 14 апрель куни 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги хабар бермоқда.

Лидия Ртвеладзе Ўрта Осиё, хусусан, Тошкент  тарихига оид бир қанча илмий мақола ва китоблар муаллифи ҳисобланади. 

Археолог олим Ўрта Осиёнинг машҳур тадқиқотчи олимларидан бири Дми́трий Демья́нович Буки́ничнинг невараси эди. Бўлажак олим ёшлигиданоқ археологик экспедицияларда иштирок этган ва шу соҳага меҳр қуйган.  

Унинг яқинда чоп этилган Александр Македонский ҳақидаги мақоласи ҳам шуҳрат қозонган. 


Мақола муаллифи

Теглар

археология

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг