...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФВВ огоҳлантиради: Ўзбекистонга Кавказдан совуқ ҳаво келяпти


11:10, 03.01.2018 Бу қизиқ
 12 684

4-5 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

Гидрометеорология хизмати марказидан хабар қилишларича, 4-5 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Кавказдан нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Facebook’даги саҳифасида хабар қилинди.
 
4-5 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0... 5 даража совуқ, кундузи 2... 7 даража илиқ бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
“Қамчиқ” довони ҳудудида эса ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Ҳаво ҳарорати -3... -8 даражагача пасаяди, кундузи эса 0... -5 даража бўлиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача метргача кучайиши хабар қилинмоқда. 

Теглар:Об-ҳаво Қамчиқ довони Кавказ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!