... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

ФВВ огоҳлантиради: Ис газидан заҳарланмаслик учун 9 маслаҳат


14:01, 26.01.2018 Жамият
 2 097

Сиз дам олаётган ёки тунаб қолган хонада йиғилган ис гази миқдори атиги 0,1 фоизни ташкил этган тақдирда, ундай хаводан 30 дақиқа давомида нафас олиш инсонни ўлимга олиб келиши мумкин.

Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши ҳақида хабар берган эдик. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги биноларни иситиш учун фойдаланиладиган иситиш ва газ ускуналарини ишлатиш юзасидан огоҳликка чақирмоқда.
 
Ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидалари талабларини бузилиши натижасида хонадонларда табиий газ ва ҳаво аралашмасининг чақнашига, фуқароларнинг ис газларидан заҳарланиб қолиш эҳтимолининг ошишига олиб келиши мумкин.
 
Мисол учун: Сиз дам олаётган ёки тунаб қолган хонада йиғилган ис гази миқдори атиги 0,1 фоизни ташкил этган тақдирда, ундай хаводан 30 дақиқа давомида нафас олиш инсонни ўлимга олиб келиши мумкин.
 
Ис газидан заҳарланмаслик учун қуйидаги эслатмаларга риоя қилинг:
 
– иситиш мавсуми бошланиши олдидан печлар, қозонхоналар, сув иситиш колонкаларининг созлиги, мўриконларининг тозалигини текшириб чиқинг;
 
– носоз, ностандарт, қўлбола ясалган иситиш ва газ мосламаларидан фойдаланишига асло йўл қўйманг;
 
– болалар ва имконияти чекланган кишиларни назоратсиз қолдирманг;
 
– табиий газдан фойдаланишда турли хилдаги резина шланглар, турли хил газ сўргичлардан фойдаланманг;
 
– чет давлатларда ишлаб чиқарилган иситиш мосламаларидан фақат йўриқнома билан яхшилаб танишиб чиққандан кейингина фойдаланинг.
 
Агар хонага табиий газнинг тўлиб қолганлигини сезиб қолсангиз!
 
– газ плиталари ва иситиш печларини газ тармоғидан ўчиринг;
 
– дарров эшик ва деразаларни очиб, хонани шамоллатинг;
 
– хонада электр жихозларини ёқманг, ёниқ бўлса ўчирманг, чунки бу ёнғин ёки газ ва ҳаво аралашмасининг чақнашига сабаб бўлиши мумкин;
 
– агар газ чиқаётган жойни ўзингиз аниқлай олмасангиз, 104 телефони орқали шаҳар ва туман газлаштириш идоралари авария таъмирлаш гуруҳларига қўнғироқ қилинг.

Теглар:Ис гази ФВВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар