Олимпиадани ўтказиш икки йил орқага сурилиши мумкин

Спорт

image

Ёз ойида Токиода бўлиб ўтадиган 2020 йилги Олимпия ўйинлари коронавируснинг глобал эпидемияси сабабли хавф остида қолмоқда.

Daily Mail нашрининг ёзишича, мусобақани икки йил ортга қолдириб юбориш варианти кўриб чиқилмоқда. Япония ташкилий ишлар қўмитаси вакили Харуюки Такахашининг сўзларига кўра, воқеаларнинг бундай ривожланиши мусобақани тўлиқ бекор қилиш имкониятини оширмоқда. Бу эса, ўз навбатида Халқаро Олимпия қўмитасининг кам молиявий йўқотишларига олиб келади.

Олимпия ўйинлари-2020 ижроия қўмитаси, ўз навбатида, турнир жадвал бўйича - 24 июлдан 9 августгача ўтказилишини режалаштирган.

COVID-2019 коронавируси биринчи марта 2019 йилнинг декабрь ойида Хитойнинг Ухань шаҳрида қайд этилди. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу касаллик туфайли тўрт мингдан ортиқ одам вафот этди. 65 минг киши эса шифо топди. Вирусга чалинганларнинг умумий сони 117 мингдан ошди. Коронавирус бугунга кунга қадар Европанинг барча давлатига кириб борди. Умумий ҳисобда дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида у қайд этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпиада

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг