ФВВ фуқароларни огоҳлантиряпти
Жамият
−
28 Февраль 2019
7009Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларга мурожаат билан чиқди. Унда маълум қилинишича, жорий йил 28 февралдан 4 мартга қадар тоғли ҳудудларда ҚОР КЎЧКИСИ ХАВФИ эълон қилинади.
“Азиз дам олувчилар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва “Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд” белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни илтимос қиламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 24 декабрь куни Бўстонлиқ тумани “Белдирсой” МФЙ ҳудудида жойлашган “Белдирсой” спорт мажмуасида 3 нафар фуқаро қор кўчкиси тагида қолиб, вафот этган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023