Навоийда ЙТҲ: 30 ёшга тўлмаган ҳайдовчи ва пиёда қурбон бўлди

3-саҳифа

image

Кеча, 8 октябрь куни Навоий вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши вафот этди ва бири шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ соат 19:50 ларда Хатирчи тумани, “Алишер Навоий” МФЙ ҳудудидан ўтган 4К-372 автомобиль йўлининг 16-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган М.Т. Lacetti русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, ўзидан олдинда белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларни уриб юбориб, бошқарувни йўқотган ва йўлнинг ўнг томонидаги симёғочга урилган.

Натижада, Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси 27 ёшли М.Т. ва пиёда, 28 ёшли Ш.Қ. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. Шунингдек, пиёда 30 ёшли З.Н. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Хатирчи тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Навоий

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг