Мажлис кун тартиби тасдиқланди

Жамият

image

Бугун, 20 январь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг илк мажлиси бўлиб ўтаётгани, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қатнашаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Айни вақтда мажлис кун тартиби тасдиқланди. 

Биринчи масала – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови якунлари бўйича Марказий сайлов комиссиясининг ахбороти; 

Иккинчи масала  – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери ва унинг ўринбосарлигига номзодлар кўрсатиш бўйича сиёсий партиялар вакиллари кенгашини сайлаш;

Учинчи масала – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларини сайлаш; 

Тўртинчи масала – Сиёсий партиялар фракцияларини рўйхатга олиш;

Бешинчи масала – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари рўйхатини тасдиқлаш ҳамда сиёсий партиялар фракциялар ўртасида қўмиталар раисларини тасдиқлаш.

Олтинчи масала – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари раисларини сақлаш.

Кун тартиби 150 депутатдан 149 нафарининг овоз бериши орқали тасдиқланди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Олий Мажлис

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг