Футбол ва сиёсат. “Қора шаҳзода” туркларга ҳаж зиёратини тақиқладими?

Олам

image

Аввалроқ, Саудия Арабистонида ўтиши керак бўлган Туркия Суперкубоги учрашув бошланишига 10 дақиқа қолганида бекор қилинганди. Саудияликларнинг Мустафо Камол Отатурк расми туширилган баннер ва футболкаларнинг стадионга олиб кирилишига рухсат бермагани ҳар иккала клуб аъзоларига ёқмаган.

Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг турк фуқароларига ҳаж зиёратини тақиқлагани ҳақидаги маълумотлар тарқала бошлади.

Туркияда фаолият юритувчи дезинформацияга қарши алоқа маркази бошқармаси бунга ойдинлик киритди. Унинг қайд этишича, Туркия фуқароларининг Ҳаж зиёратига бориши тақиқлангани ҳақидаги даъволарга асос йўқ.

“Ҳар икки давлат фуқароларининг Саудия Арабистонига ҳаж зиёратига боришларига тўсқинлик қиладиган ҳеч қандай расмий баёнот ёки қарори йўқ”, дейилади дезинформацияга қарши мулоқот маркази раҳбариятининг баёнотида.

Маълумот ўрнида, 30 декабрь куни Саудия Арабистонида ўтказилиши керак бўлган “Галатасарой” ва “Фенербахче” ўртасидаги мамлакат Суперкубоги финалида жамоаларнинг Туркия футбол федерацияси (TFF), клублар ва Саудия расмийлари ўртасидаги соатлаб муҳокамалардан сўнг, томонлар муросага кела олмай, ўйин бекор қилинган эди.

Бунга Ар-Риёддаги ўйин олдидан Туркия мадҳиясининг ижро этилиши ва Мустафо Камол Отатуркнинг “Уйда тинчлик, жаҳонда тинчлик” сўзи ёзилган баннер билан жамоаларнинг майдонга чиқиши тақиқлангани сабаб бўлган.

Президент Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам бу ҳолатга ўз муносабатини билдириб:

"Нима бўлишидан қатъий назар, футбол сиёсат қуроли бўлмаслиги керак”, деган Туркия раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол сиёсат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг