Ўзбекистонда коронавирусга қарши дори ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Жамият

image

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган “Nobel Pharmsanoat” компанияси “Ковипир” номи остида фавипиравир фаол моддаси асосида дори воситасини ишлаб чиқариш учун давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини бошлади. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Компания сифат бўйича директори Шамшод Шарипов сўзларига кўра, ушбу дори воситасининг патенти Япониянинг “Toyama Chemical” компаниясига тегишли ҳисобланади. РНК сақловчи вирус (грипп, риновирус, нафас олиш тизими вируслари ва бошқа)ларга қарши кенг таъсир доирасига эга ушбу дори воситасини коронавирусга қарши ижобий таьсири исботланган. 2020 йил февраль ойидан бошлаб Японияда коронавирусга чалинган беморларни даволашда қўллана бошланган. 

Шу ойнинг ўзидаёқ Хитойнинг “Zhejiang Hisun Pharmaceutical” компанияси уни “Фавилавир” савдо номи остида ишлаб чиқаришни бошлади. Россияда эса май ойидан эътиборан “Авифавир” номида “ХимРар” ва Россиянинг инвестиция фонди ҳамкорлигида ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

“Nobel Pharmsanoat” коронавирусга қарши ушбу “Ковипир” дори воситасини энг аввало Ўзбекистон эҳтиёжлари учун ишлаб чиқаради ва хорижга экспортини ҳам амалга оширади.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

675

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг