Эронлик талаба Беларусга коронавирус олиб келди
Олам
−
28 Февраль 2020
6630Беларусь Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, бугун, 28 февраль куни мамлакатда илк бор коронавирусга чалиниш ҳолати кузатилган. У Эрон фуқаросида аниқланган.
“Беларусга коронавирусга чалинган илк одам кириб келди. Маълум қиламизки, 27 февраль куни Республика Эпидемиология ва Микробиология Илмий-амалий марказида ўтказилган тестлар эронлик талабалардан бирида 2019-nCoV коронавируси мавжудлигини кўрсатди”, дейилади вазирлик баёнотида.
Бемор республика ҳудудига 22 феврал куни Бокудан парвоз билан келган. Маълумотларга кўра, бемор ва у билан алоқада бўлган одамлар Минск юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Таъкидланишича, талаба ўзини қониқарли ҳис қилмоқда.