Ўзбекистонда ҳаво -3 даражагача совиб кетади
Бу қизиқ
−
01 Ноябрь 2019
11286Жорий йилнинг 3-5 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоқистон орқали Урал районлари (Екатеринбург) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.
3 ноябрда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида айрим жойларга ёмғир ёғади. 4 ноябрда республика бўйича ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.
Шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 18-23 метргача, шиддат билан эсганда секундига 25-28 метргача етиши кутилмоқда.
4-5 ноябрда республика бўйича ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5 даражагача тушиб кетади, айрим жойларда эса -1...+ 2 даража билан аёз кузатилиши мумкин, кундузи ҳарорат +8...+13 даража бўлади. Мамлакат шимолида эса ҳарорат кечаси -3...+2 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.