Футбол қироли шифохонага ётқизилди
Спорт 05 Апрель 12:52 1645
image

Жаҳон футболи тарихида энг яхши футболчи сифатида эътироф этиладиган, 3 карра жаҳон чемпиони Пеле Париждаги шифохонага ётқизилди. 

Маълумотларга кўра, футбол афсонасининг ҳаёти хавф остида эмас. Бироқ  бразилиялик собиқ футболчининг шифокорлар кўригида қанча муддат бўлиши маълум қилинмади. Пеленинг шифохонага ётқизилганини Бразилия нашрлари ҳам тасдиқлаган. Унга кўра, футболчи шифохонага 2 апреь куни тиббий кўрик учун олиб келинган.

Аслида Пеле Парижга ПСЖнинг 20 ёшли иқтидорли футболчиси Килиан Мбаппе билан учрашиш учун келган эди. Футбол қироли ёш французни айни пайтдаги энг яхши футболчи деб атаган эди.

Маълумот учун, Пеле Бразилиянинг “Сантос” клуби сафида тўп суриб, барча ўйинларни ҳисоблаганда 1000 дан ортиқ гол киритган.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 47
Рейтинг: 3.0
Теглар