... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Францияда Леонардо да Винчи қаламига мансуб асар топилди


10:02, 15.12.2016 Олам
 629

Суратни топган шахс ўз исмини ошкор қилишни истамади, бироқ суратни сотиш истагида эканини билдирди.

Бир неча кун аввал, Парижда тасодифий равишда машҳур рассом Леонардо да Винчи чизган сурат топилди. Ушбу суратни Tajan аукциони уйига нафақадаги шифокор олиб келган. Бу ҳақда “Telegraph” нашри хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, баҳоси қарийб 15 миллион евро деб баҳоланаётган ушбу суратни француз шифокор, уйидаги оилавий суратлар ва лавҳлар орасидан топиб олган.
 
Гап шундаки, шифокорнинг отаси жуда китобсевар инсон бўлган. У ўғлига қатор китоблар ва қадимий суратлар жамланмасини мерос қилиб қолдирган. Бу суратлар ва лавҳларнинг қандай қийматга эга эканини билиш истагида, шифокор уларни Tajan аукциони уйига олиб келган.
 
Мутахассислар барча суратлар ва лавҳларни кўриб чиқишган ва улар ичидаги бир сурат эътиборларини тортган.
 
Бироздан сўнг, бу машҳур рассом Леонардо да Винчининг қаламига мансуб дарахтга боғлаб қўйилган муқаддас Себастьяннинг сурати экани аён бўлган.
 
Қадимий материаллар бўйича мустақил экспертлар сурат XV асрда, чапақай рассом томонидан чизилганини аниқлаган. Нью-Йоркда ўтказилган қўшимча экспертизадан сўнг, сурат итальян Метрополитен музейи коллекцияси куратори Кармен Бэмбахга кўрсатилган. У ҳам ушбу суратни Леонардо да Винчи чизгани ҳақидаги тахминларни тасдиқлагач, санъат асарининг муаллифи да Винчи эканига шубҳа қолмаган.
 
Айни вақтда, сиёҳ ёрдамида чизилган ушбу суратнинг баҳоси 15 миллион евро деб баҳоланмоқда. Нафақадаги шифокор ўз исмини ошкор қилишни истамади, бироқ суратни сотиш истагида эканини билдирди.
 
Хабар қилишларича, санъат асарини француз музейларидан бири сотиб олиш истагида.
 
Маълумот учун, бундан аввал ҳам Леонардо да Винчи қаламига мансуб қатор суратлар топилган. Себастьян билан боғлиқ бошқа суратлари топилмасининг баҳоси 11 миллион еврогача етган. 2013 йил у чизган Масиҳ сурати 127 миллион АҚШ долларига сотилган эди.
Умида Якубова

Теглар:Леонардо да Винчи Сурат Лавҳ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!