Бу йил мактаб битирувчиларига шаҳодатнома нусхаси берилади – ХТВ

Жамият

image

2019-2020 ўқув йили якунида мактаб битирувчиларига аттестациянинг асл нусхаси берилмайди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик бу йил мактабнинг 11-синфини битирувчи ўқувчидан келган саволга жавоб бериб, шаҳодатноманинг электрон нусхаси берилишини маълум қилган.

“Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, 2019-2020 ўқув йилидаги умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига давлат намунасидаги аттестат (шаҳодатнома)ларни электрон шаклда (сканер) битирувчиларга етказилади.

Аттестат (шаҳодатнома) бланкалари республикамизда карантин муддати тугагунга қадар таълим муассасаларида сақланади. Каранти даври якунланганидан сўнг улар ўз эгаларига топширилади”, дейилади вазирлик жавобида.

Эслатиб ўтамиз, жорий ўқув йили карантин сабаб онлайн шаклда якунланади. Аммо мактаб имтиҳонлари ўтказилиши ёки бекор қилиниши масаласида ҳамон аниқ жавоб берилганича йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб аттестат

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг