Ортиқхўжаев Тошкентда ер участкаларининг нархини белгиламоқда

Жамият

image

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг “Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини минимал қийматини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди. Қарор билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт ер участкаларини доимий фойдаланишга олиш учун энг кам тўлов миқдорларини белгилашни режалаштирмоқда.

“Белгиланган нархлар ер участкаларини доимий фойдаланишга олиш учун белгиланган энг кам нарх ҳисобланади. Ер участка нархлари солиқ ҳудудларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган”, дейилган қарор матнида.

Ҳокимлик қарори лойиҳасида 1 гектар ер учун қуйидаги нархлар белгиланган:

1-зона – 18 102 214 700 сўм; 
2-зона – 14 481 771 800 сўм; 
3-зона – 10 861 328 800 сўм; 
4-зона – 7 240 885 900 сўм; 
5-зона – 3 620 443 000 сўм; 

Марказга энг яқин бўлган 1, 2, 3-зоналар Олмазор, Чилонзор, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманлари жойлашган. Сергели ва Учтепа туманлари 4, 5-зоналарда жойлашган. Бектемир тумани – 5 ҳудудда жойлашган. 

Қарор 27 февралга қадар муҳокамада бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Қарор лойиҳаси

Баҳолаганлар

291

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг