Коронавирус: Дунёда касалланганлар сони яна бир “довон”ни забт этди

Олам

image

Дунёда коронавирусга чалинган беморлар сони 7 миллиондан ошиб кетди. Worldometers статистика портали маълумотлари шундай кўрсатмоқда.

Унга кўра, бугун, 7 июнь соат 19:13 ҳолатига дунёда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 7 019 934 тага етди. COVID-19 дан вафот этганлар эса 400 мингдан, ундан соғайганлар 3 миллиондан ошди. 

Ҳозирда 3 180 915 кишида коронавирус фаол ҳолатда. Уларнинг 3 127 165 (98 фоиз) нафарининг аҳволи яхши, 53 750 (2 фоизи) нафари эса оғир аҳволда.

Коронавирусга чалиниш бўйича АҚШ биринчи ўринда боряпти ва бошқа бирор давлатнинг бу борада унга етиб олиши амримаҳол. Америкада 1 990 602 кишида коронавирус аниқланган. Унинг ортидан Бразилия (676 494), Россия (467 673), Испания (288 390), Буюк Британия (284 868), Ҳиндистон (253 329), Италия (234 801), Перу (191 758), Германия (185 732) ва Эрон (171 789) боряпти.

Бугунгача ушбу инфекцияга чалинган беморларнинг 402 809 нафари вафот этган. Қурбонлар сони бўйича АҚШ (112 128 нафар қурбон), Буюк Британия (40 465), Бразилия (36 044), Италия (33 846), Франция (29 142), Испания (27 135), Мексика (13 511), Бельгия (9 595), Германия (8 770) ва Эрон (8 281) етакчилик қиляпти.

Жами беморларнинг 3 432 368 нафари соғайган. Беморларнинг соғайиши бўйича етакчи давлатлар қаторига АҚШ (752 049 нафар бемор соғайган), Бразилия (302 084), Россия (223 731), Германия (169 100), Италия (165 078), Туркия (135 322), Эрон (134 349), Ҳиндистон (120 203), Чили (95 631) ва Перу (82 731) кирган.

АҚШнинг Жон Хопкинс университети маълумотига кўра, дунёда коронавирус юқтирганлар 6 927 639 нафарни ташкил қиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус пандемия

Баҳолаганлар

187

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг